Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:44 / 07.12.2015
15212
1 дақиқада ўқилади
Туркия ТИВ Россия элчисига норозилик билдирди
Туркия ТИВ мамлакатдаги Россия элчисини чақиртирди ва унга Босфор бўғозидаги ҳарбий кема билан боғлиқ воқеа юзасидан норозилик билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, россиялик ҳарбий хизматчи кема бортида ракета учириш мосламасини елкасига қўйганча Истанбул фонида суратга тушган. Туркия ҳукумати бу ҳаракатларни иғвогарлик деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ эҳтимол Босфор бўғозида бортида ракета мажмуалари бўлган “Цезарь Куников” кемаси суратлари олингани маълум бўлганди.