Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:33 / 08.12.2015
2424
1 дақиқада ўқилади
Апрелдан Air France Париж-Теҳрон рейсини тиклайди
Кейинги йил апрелидан Air France компанияси самолётлари яна Париждан Теҳронга уча бошлайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Компания баёнотида қайд қилинишича, ушбу қарор Эрон воситачилар олтилиги билан ядровий дастур бўйича келишувга эришиши муносабати билан қабул қилинган.
Парвозлар 2008 йили “иқтисодий сабабларга кўра” тўхтатилган эди.