10:15 / 08.12.2015
21814

ИШИД ички ҳужжатлари нима демоқда, Туркиянинг норозилиги асослими, Обид Асомовнинг изоҳи, Эстония президентининг ғаройиб никоҳи ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

Guardian ИШИДнинг ички ҳужжатларини қўлга киритди>>

Guardian газетаси ихтиёрига ИШИД террорчилик гуруҳининг ички ҳужжатлари келиб тушди. Бу ҳужжатлар гуруҳ ичида юз бераётган батафсил тасвирни беради. ИШИД 2014 йил июнда Ироқ ва Сурияда “ҳалифалик” эълон қилиб, дастлаб ташқи кўриниш ва хатти-ҳаракатлар – ёпишиб турадиган кийим кийишни тақиқлашдан тортиб террорчилар “вақтни беҳуда ўтказиш” деб ҳисоблайдиган кабутар боқишни тақиқлашгача фармойиш берган.

АҚШ халқаро коалициянинг Сурия ҳарбийларига қилган ҳужумини инкор этди>>

ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ президенти Барак Обаманинг махсус вакили Бретт Макгерк коалициянинг Сурия қароргоҳига зарба йўллаганини инкор этди. Бу ҳақда у ўз твиттерида маълум қилиб ўтган.

Reuters: Туркия ҲҲК самолётлари коалиция парвозларида иштирок этмоқда, аммо Суриядаги ИШИД марраларига зарба бермаяпти>>

Туркия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли самолётлар АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида парвозлар уюштиряпти, аммо 24 ноябрдан буён Суриядаги ИШИД марраларига авиазарбалар бергани йўқ. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Туркия ТИВ Россия элчисига норозилик билдирди>>

Туркия ТИВ мамлакатдаги Россия элчисини чақиртирди ва унга Босфор бўғозидаги ҳарбий кема билан боғлиқ воқеа юзасидан норозилик билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Анқара турк ҳарбийлари Су-24 воқеасидан кейин ИШИДга авиазарбалар бермаганини тасдиқлади>>

Турк ҳарбийлари 24 ноябрда Су-24 билан юз берган воқеадан кейин ИШИД жангариларига авиазарбалар бермаган, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги. Бу ҳақда турк ҳукуматининг расмий вакили маълум қилди.

Порошенко Суриядаги халқаро коалицияни қўллаб-қувватламоқчи>>

МАГАТЭ Эроннинг “олтилик” билан келишувни бажараётгани бўйича ҳар чоракда ҳисобот беради>>

Reuters манбаси Сурия армиясига берилган авиазарба учун жавобгарликни Россияга ағдарди>>

Швейцария газетаси ИШИД Туркия орқали пахта сотаётганини маълум қилди>>

Москвада содир бўлган портлашда жабрланганлар сони тўрт нафарга етди>>

Россия пойтахти Москва шаҳридаги Покровка кўчасида жойлашган автобус бекатида рўй берган портлаш натижасида жароҳат олганлар сони тўрт нафарга етди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.

Трамп АҚШга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди>>

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Қўшма Штатларга мусулмонларни киритмасликни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Тожикистондаги зилзила натижасида 1 киши нобуд бўлди, 10 киши жароҳат олди>>

Дастлабки маълумотларга кўра, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида содир бўлган зилзила натижасида бир киши нобуд бўлган, ўн киши эса жароҳатланган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

ФВВ: Зилзила Андижон, Жиззах, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида 4 баллни ташкил этди>>

Божхоначиларга байрам туҳфаси>>

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги тантаналари Тошкент вилояти божхона бошқармаси таркибидаги бир қатор божхона постларида хизмат қилаётган божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари учун қўшалоқ байрамга айланди.

Ўзбекистонда 2016 йилда ойлик иш ҳақи миқдори инфляция суръатларидан ортиқ даражада оширилади>>

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 3 декабрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлиси биринчи кунида сенаторлар 2016 йилги Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади.

Twitter якунланаётган 2015 йилнинг трендларини эслади>>

Веналик киши Дунай дарёсида оқаётган 100 минг евро пулни тутиб олди>>

Австрия пойтахти Венада полиция Дунай дарёсида 100 минг евродан кўпроқ пул оқиб кетаётганини аниқлади.

Эстония президенти латвиялик амалдор аёл билан никоҳдан ўтди>>

Эстония президенти Тоомас Хендрик Ильвес Латвия Мудофаа вазирлиги ходимаси Иева Купце билан никоҳдан ўтди, деб хабар бермоқда Delfi нашри.

Қозоғистонда қулликка маҳкум қилинган қирғизистонлик оила қутқариб қолинди>>

Қирғизистонлик оила Қозоғистонда қулликдан қутқариб қолинди. Бу ҳақда “Замондош” ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда мотоциклчи йўловчи қизни уриб юборди>>

Кеча, 7 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчасида мотоцикл иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада йўловчи қиз жабрланган. Бу ҳақда фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи фойдаланувчилари хабар қилишган.

Обид Асомов 5 йилдан бери нега саҳналарда кўриниш бермаётганини изоҳлади>>

Ўзбекистонлик таниқли қизиқчи Обид Асомов Инстаграм ижтимоий тармоғида фаоллик кўрсатишда давом этмоқда. Кейинги постларидан бирида у мухлисларига мурожаат қилиб, умумий саволларга жавоб бериб ўтган.

Top