18:12 / 08.12.2015
3208

Марҳума Фрискенинг ўғлини отасидан ўғирлаб кетмоқчи бўлишди

Москвада номаълум шахслар томонидан марҳума хонанда Жанна Фрискенинг эри, телебошловчи Дмитрий Шепелевга ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

ИИВ матбуот хизмати раҳбари Андрей Галиакберов тақдим этган маълумотларга қараганда, кеча кечаси телебошловчи адвокати билан идорага мурожаат қилиб, номаълум шахслар уни калтаклагани ва ўғлини ўғирлашга ҳаракат қилганларини айтган.

Полиция бўлиб ўтган воқеалар юзасидан текширув ўтказмоқда. Ишда жабрланувчилар сифатида Шепелев ва унинг ўғли Платон кўрсатилган.

Шепелев Жанна Фрискенинг оила аъзолари билан хонанданинг вафотидан буён келиша олмаётгани ва уларга Платонни кўрсатишни истамаётгани маълум. Шу боис бу ҳужумни уюштиришга Фрискенинг отаси алоқадор, деган тахминлар илгари сурилмоқда.

Top