Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:21 / 08.12.2015
5927
1 дақиқада ўқилади
Песков: Путин Ходорковскийни озод қилишда у бошқа жиноятларда гумон қилинаётганини билмаган эди
Россия президенти Владимир Путин ЮКОСнинг собиқ раҳбари, сиёсатчи ва олигарх Михаил Ходорковскийга нисбатан амнистия эълон қилганида у янги жиноятларда гумон қилинаётганини билмаган эди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди.
“Унинг хабари йўқ эди, хабари бўлиши ҳам мумкин эмас эди”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Журналистларнинг саволларига жавоб бераркан, Песков Ходорковскийнинг Нефтеюганск ҳокими Владимир Петуховнинг ўлдирилишига алоқадор эканлигидан бехабарлигини таъкидлаб ўтди.