12:43 / 08.12.2015
4120

Қирғизистоннинг чегара зонасида ноқонуний фотосъёмка олиб борган Япония фуқароси қўлга олинди

Қирғизистоннинг Ўш вилояти чегара зонасида ҳарбий хизматчилар томонидан ноқонуний фотосъёмка олиб борган Япония фуқароси қўлга олинди.

Чегара хизмати матбуот бўлимининг маълум қилишича, у чегарани ноқонуний кесиб ўтишда ҳам айбланмоқда. 1981 йили туғилган шахс Чўн-Олой тумани Қоратайит қишлоғи ҳудудида қўлга олинган бўлиб, у Қозоғистондан туристик мақсадларда Қирғизистонга келганини маълум қилмоқда.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, у миллий хавфсизлик қўмитаси ҳудудий бўлинмаси ихтиёрига топширилди.

Top