Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 17:47 / 08.12.2015
3053
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда фуқаронинг телефонини тортиб олган 3 нафар шахс қўлга олинди
Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 25 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, уч нафар номаълум шахс унга тегишли “Nokia” русумли қўл телефонини очиқдан-очиқ тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 17, 19 ва 21 ёшли уч нафар йигитлар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.