Ўзбекистон | 12:27 / 09.12.2015
3614
1 дақиқада ўқилади

14-15 декабрь кунлари Хитойда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги 14-йиғилиши 14-15 декабрь кунлари Хитойнинг Чжэнчжоу (Хэнан вилояти) шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда ташкилотга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг терроризмга қарши курашиш ва минтақавий хавфсизлик масалаларини муҳокама этишлари ҳақида, махсус матбуот анжуманида Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чэн Гопин маълум қилган.
Йиғилишда Россия, Тожикистон, Қирғизистон бош вазирлари, Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Афғонистон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Мўғулистон ва Покистон давлатлари вакиллари иштирок этади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш