14:56 / 09.12.2015
2772

АҚШ Давлат департаменти Арктиканинг географик хариталари эскирганини айтди

АҚШ мутахассислари Арктик кенгаш аъзоларига шимолий ҳудудлар хариталарини қайта кўриб чиқиб, деталларни аниқлаштиришни таклиф қилмоқда, негаки арктик зона ландшафти охирги ўн йилликларда сезиларли ўзгарди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти Арктик кенгашнинг олий мансабдор шахси, АҚШ Давлат департаменти океанлар ҳамда экология ва фан бўйича халқаро ишлар бюроси вакили Жулия Л. Глори Санкт-Петербургда ўтаётган “Арктика: бугун ва келажак” халқаро форума доирасида маълум қилди.

“Ҳозир Арктиканинг аниқ хариталари етишмовчилиги мавжуд, - деди Глори хоним. – Охирги ўн йилликларда қирғоқ чизиғи сезиларли ўзгарди, кўпгина ороллар сув остида қолди”.
У америкаликларнинг кўпчилиги Арктикада бўлмагани ва у ернинг муаммоларидан бехабар эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top