16:22 / 09.12.2015
3059

Дубайдаги ҳаво шарлари фестивали бекор қилинди

Об-ҳаво шароитининг ёмонлашгани туфайли Дубайдаги ҳаво шарлари фестивали тўхтатилди. Бу ҳақда Жаҳон ҳаво спорти федерацияси (FAI) Facebook’даги саҳифаси орқали хабар қилди.

WAG2015 Ballooning тадбирида Дубай яқинида ажратилган махсус ҳудудда ҳавога ўнлаб шарлар кўтарилиши режалаштирилган эди. Ижтимоий тармоқда қолдирилган хабарга кўра, шарлар ҳавога кўтарилиши билан қирғоқдан келган кучли шамол уларга халақит бера бошлаган, шу боис шоу бекор қилинган.

Шунга қарамай, ускуна экипажлари осмондан туриб Дубайнинг бир қанча гўзал манзаралари акс этган суратларни олишга улгурди. FAI бу расмларни ижтимоий тармоқ орқали пойлашди.

Top