23:53 / 09.12.2015
4717

Кейт Миддлтон малика Диананинг тожини илк бор тақди

Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон ҳар йили Букингем саройида ўтказиладиган дипломатик қабуо маросимида “Муҳаббат ришталари” деб номланган малика Диананинг тожини илк марта тақиб чиқди. Бу ҳақда Daily Express ёзмоқда.

Миддлтон марваридлар ва 19 олмосли аркадан иборат тожни шаҳзода Уильям билан учрашув вақтида тақиб чиққан. Бундан ташқари ушбу қабулда, қиролича Елизавета II, шаҳзода Филипп, қиролликнинг бошқа оила аъзолари, шу билан бирга турли давлатлар элчилари, хорижий дипломатлар ва юқори мартабали шахслар иштирок этган. Учрашувда 1,5 минг нафар меҳмон қатнашган.

Нашрнинг маълум қилишича, герцогиня ушбу тожни 2011 йилнинг 29 апрелида шаҳзода Уильям билан бўлган никоҳ тўйларида тақиши лозим эди, аммо у ўшанда бошқа безак тақиб чиққан.

Top