Жаҳон | 15:06 / 09.12.2015
14384
1 дақиқада ўқилади

Россия ҳарбийлари ИШИД позицияларига сув ости кемасидан қанотли ракеталар учирилишини кўрсатди

Россия мудофаа вазирлиги “Ростов-на-Дону” сув ости кемасидан ИШИД қароргоҳига учирилган “Калибр” денгиз қанотли ракеталарининг учирилиши қайд қилинган видеолавҳани ўзининг YouTube’даги саҳифасида жойлаштирди.

“Бунинг натижасида ИШИД террорчи ташкилотининг Раққа вилоятидаги икки муҳим қўмондонлик пункти йўқ қилинди”, - дейилади видеога қолдирилган шарҳда.
Ракета учирилгани ҳақида 8 декабрь куни Россия президенти Владимир Путинга мудофаа вазири Сергей Шойгу хабар қилган эди.