Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 18:16 / 09.12.2015
2692
1 дақиқада ўқилади
Волгоградда қалбаки спиртли ичимликлар цехида ўзбек ва тожиклар ишлагани аниқланди
Волгоградда полиция ходимлари Федерал хавфсизлик хизмати ва миграция назорати вакиллари билан биргаликда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин цехни аниқлашди.
Цех қаровсиз парранда фабрикаси ичида жойлашган бўлган. Маълум қилинишича, цехда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 40 дан ортиқ фуқароси ишлаган. Улардан бирортасининг ишлаш учун рухсатномаси бўлмаган.
Тергов идоралари ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлади. Ноқонуний ишчиларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Ишлаб чиқариш эгалари ва ишчиларни ёллаганлар шахси аниқлаштирилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш