22:52 / 10.12.2015
5979

Ислом Каримов Оқсаройда 5та давлат элчиларини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 декабрь куни Оқсаройда 5та давлатнинг Тошкентга тайинланган янги элчиларини қабул қилди. Ўзбекистон президенти бу мамлакатларнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган дипломатларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди. 

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги - Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ

Швейцария Конфедерацияси - Штефан Клёцли

Эрон Ислом Республикаси - Баҳман Оғаразий Дўрмоний

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги - Кристофер Аллан

Кувайт - Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийрон

УзА хабарида айтилишича, Ислом Каримов мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналарнинг янги тайинланган раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ўзаро муносабатларни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади ва уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Top