00:04 / 10.12.2015
14278

ОАВ: Туркия қирувчи самолётлари Ироқнинг чегара ҳудудига зарба берди

Туркия қирувчи самолётлари Ироқ ҳаво ҳудудини бузиб, мамлакатнинг чегара ҳудудларига зарба берди. Бу ҳақда Фарс агентлиги маълум қилган.

"Туркия қирувчи самолётлари 9 декабрь куни Ироқ ҳаво ҳудудини бузиб ўтди ва чегарада жойлашган Дахук вилоятининг ал Имадия тумани ҳудудига авиазарбалар берди, - дейилади маълумотда. – Гувоҳларнинг айтишича, ярим соат давом этган авиазарбалар Дейрлук ва Шилажи туманларидаги Курдистон ишчи партиясининг марраларига йўлланган”.

Бундан ташқари, агентликнинг хабар беришича, турк қирувчи самолётлари 8 декабрь тунда Ироқ Курдистонининг Кандиль туманидаги Курдистон ишчи партиясининг марраларига авиаҳужумлар қилган.

Top