11:17 / 10.12.2015
19065

Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилаётган китоблар рейтинги

«Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан ноябрь ойининг энг харидорбоп китобларининг 20 талик рейтинги аниқланди. Унга кўра, республикамиз китоб дўконларида энг кўп сотилган китоб “Камолот кутубхонаси” рукнида чоп этилган Пауло Коэло муаллифлигидаги “Алкимёгар” асари экан.

Ўтган ой давомида 1 046 дона “Алкимёгар” асари китобхонлар томонидан харид қилинган. Иккинчи ўринда Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат” асари, учинчи ўринда эса Дейл Карнегининг тўпламлари ўрин олган. Шунингдек, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев, Чингиз Айтматов, Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов асарлари ҳам китоб савдосида етакчилик қилмоқда. Тибет тиббиёти ҳақида маълумот берувчи рисола 20 талик рўйхатни ниҳоялаган.

Ноябрь ойида энг кўп сотилган китоблар

П.Коэло. “Алкимёгар” – 1 046 дона

А.Қаҳҳор. “Муҳаббат” – 788 дона

Дейл Карнеги. “Карнеги тўплами” – 776 дона

М.Брион. “Менким, соҳибқирон Амир Темур” – 755 дона

Ч.Айтматов. “Асрни қаритган кун” – 678 дона

Ч.Айтматов. “Оқ кема” – 662 дона

Х.Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб” – 625 дона

Ч.Айтматов. “Қиёмат” – 639 дона

Ж.Румий. “Ичиндаги ичиндадир” – 647 дона

Э.Воҳидов. “Замин сайёраси” – 620 дона

Ў.Ҳошимов. “Баҳор қайтмайди” – 575 дона

Ч.Айтматов. “Жамила” – 568 дона

“Начальная математика” – 560 дона

В.Скаруп. “Харобадан чиққан миллионер” – 550 дона

Т.Малик. “Ҳалол ва ҳаром” – 511 дона

Х.Тўхтабоев. “Беш болали йигитча” – 483 дона

Генделб. “Амир Тимур” – 464 дона

Сабрина. “Кўнгил олиш санъати” – 444 дона

Х.Тўхтабоев. “Мунгли кўзлар” – 430 дона

“Тибет тиббиёти. Ўз ўзини массаж” – 424 дона

Top