15:16 / 10.12.2015
2016

Porsche сотувлари кўрсаткичлари биринчи марта 200 мингдан ошди

Porsche компанияси ўз тарихида биринчи марта бир тақвим йили давомида 200 минг автомобиль сотишга эришди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Январдан ноябргача бўлган даврда 209 894 машина сотилди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан (189 800) 24 фоизга кўпроқдир.

Ноябрь ойининг ўзида компания сотувлари ҳажми 18 110 автомобилни ташкил этди (2014 йил ноябридан 34 фоизга кўпроқ). Бу харидларнинг 39 фоизи (6 579 машина) Cayenne моделига тўғри келди. Йўлтанлама марканинг энг машҳур модели бўлиб қолмоқда – 11 ой мобайнида унинг 68 минг экземпляри сотилди.

Porsche учун Хитой энг тез ривожланаётган бозор ҳисобланади. У ердаги харидлар 34 фоизга кўтарилиб, 54.3 минг донани ташкил қилди. Шунга қарамай, Европа унинг учун энг йирик бозор бўлиб қолмоқда – ҳисобот даврида бу ерда 70.5 минг дона автомобиль сотилди (30 фоизлик ўсиш). Учинчи ўринда АҚШ 47.9 минг машина ва 9 фоизлик кўрсаткич билан турибди.

Top