15:18 / 10.12.2015
4336

Сардор Рашидов "Ал Жаиш" таркибидаги саккизинчи голига муаллифлик қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов Қатар чемпионатининг навбатдаги тур ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Юлдузлар Лигасининг “Ал Жаиш” клубида фаолият олиб бораётган Рашидов 12-тур доирасидаги “Умм Салал” жамоасига қарши ўйиннинг 21-дақиқасида майдонга тушди ва 74-дақиқада ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Учрашув 3:2 ҳисобида “Ал Жаиш”нинг мағлубияти билан якун топди.

Ҳозирги вақтда “Ал Жаиш” мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. Сардор Рашидов эса шу вақтга қадар 12 ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.

Top