Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:55 / 10.12.2015
6512
1 дақиқада ўқилади
Тожикистонда 4,4 балли зилзила содир бўлди
Тожикистонда маҳаллий вақт билан 05:01 4,4 балли зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геология бошқармаси хабар бермоқда.
Ерости силкинишининг эпицентри Душанбедан 363 км узоқликда жойлашган.
Ҳозирда жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни ҳам Тожикистонда Сарез кўли яқинижа 7,2 балли зилзила содир бўлган ва унда 2 нафар инсон ҳалок бўлган ҳамда 15 нафари жароҳатланган эди. Шунингдек, 500 дан ортиқ аҳоли уйлари тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган эди.