Тошкент шаҳрида бир қанча ретро автомобиллар сотувга қўйилди. Бу маълумотлар uz24.uz сайти томонидан келтирилмоқда.
Рўйхат бошида 1942 йилнинг Standart седани турибди. Ўзбекистонда бундай машина 1 нусхадагина бор. 30 минг км масофа босган машина нархи 57 млн сўмни ташкил этмоқда.
Кейинги экспонат 1957 йилнинг ГАЗ М-20 “Победа”сидир. Машинани ишлаб чиқариш 1958 йилда тўхтагани инобатга олинса, бу энг охирги нусхалардан бири ҳисобланади. Унинг нархи ҳам 57 млн сўмни ташкил қилмоқда.
50-йилларнинг Москвич 401 машинасига 85.5 млн сўм нарх қўйилган.
Олти ўринли гигант ГАЗ 12 ЗИМ 1954 йилда ишлаб чиқарилгандир. У машҳур “Чайка”нинг аждоди ҳисобланади. Ўтган аср ўрталарида у мансабдор шахслар учун хизмат автомобили бўлиб хизмат қилган.
1949 ва 1959 йиллар ўртасида ЗИМдан жами 21 527 экземпляр ишлаб чиқарилган.
Сотувга қўйилган намунанинг нархи — 90 млн сўм.
Тошкент автобозоридаги энг қиммат ретро таклиф Ford v8 Super Deluxe седанидир. 1946 йили ишлаб чиқарилган автомобиль Ўзбекистонда ягона нусхададир.
Машина 3.2 л ли двигатель билан таъминланган бўлиб, 95 фоизга оригинал деталлардан иборат. Унинг нархи 285 млн сўм.