Жаҳон | 23:50 / 11.12.2015
8195
1 дақиқада ўқилади

Блэр: агар Каддафий билан 2004 йилда келишув бўлмаганида, ҳозир ИШИДда кимёвий қурол бўлар эди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэрнинг маълум қилишича, агар 2004 йилда Муаммар Каддафий билан келишув бўлмаганида, айни дамда Ливиядаги ИШИД жангарилари қўлида кимёвий қурол бўлар эди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

2004 йилда Блэр Ливия етакчиси билан Ливияни халқаро қуршовдан озод қилиши, бунинг эвазига мамлакат кимёвий қуролдан воз кечиши ҳақида келишувга эришган эди.

Унинг сўзларига кўра, энг хавфли вазият ИШИД қўлига кимёвий қурол тушиб қолганида юз бериши мумкин эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш