Жаҳон | 01:50 / 11.12.2015
11244
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия Сурия билан чегарада девор қуришни бошлади

Туркия Суриянинг ИШИД террорчилари назорати остида сақланиб турган ҳудуди билан чегарада 82 км (50 миль) узунликда девор қуришни бошлабюборди. Бу ҳақда Доган агентлиги хабар бермоқда.

Бу янгилик борасида Туркия ҳукумати расмий вакили изоҳ беришни лозим топмаган.

Баландлиги тўрт метрни ташкил этувчи ушбу девор Туркиянинг Килис ва Газиантеп вилоятлари чегарасида қурилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш