12:25 / 11.12.2015
34017

Обид Асомов Қозоғистонга кетганининг сабабини маълум қилди

Айни пайтда “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида тушган суратларини эълон қилиб бораётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов ушбу мамлакатга ташрифининг сабабини келтириб ўтди.

 

Фото опубликовано @asomov_obidДек 10 2015 в 10:54 PST

“Қозоқ дўстларимиз бир кинога чақиришди Остонага! Янги йилга бағишланган кино! Эртакчи мен эканман! Энди янги миш миш чиқади: "Обид Қозоғистонга кўчиб кетибди”, - дея изоҳ қолдирди ўзбекистонлик сўз устаси эълон қилинган суратларнинг бирида.

Бундан аввалроқ Обид Асомов “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали 5 йилдан бери нима учун саҳналарда кўриниш бермаётганини изоҳлаган эди.

"Ҳурматли мухлисларим! Шунча мақтовларни эшитиб, эриб кетмасам бўлди сартёғдай. Сизларнинг дуоларингиз билан шунчалик юрибман! Кўп марта қайтариладиган саволларга яна бир марта жавоб бермоқчиман. Саҳнага чиқиш, концерт бериш ва телевидениеда кўриниш менинг қўлимда эмас. Афсуски, Обид Асомов ҳаммага ҳам бирдай ёқмайди!", - деб ёзган эди Обид Асомов.

Top