15:33 / 11.12.2015
6678

Ўрта осиёлик ИШИД жангарилари сони бир ярим йилда 300 фоизга ошди

Мавжуд маълумотларга кўра, Сурия ва Ироқда жанг олиб бораётган ўрта осиёлик террористлар сони 2014 йилнинг июнидан буён қарийб 300 фоизга ошган. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Американинг Soufan Group тадқиқот маркази томонидан декабрь ойида тарқатилган ҳисоботда ИШИД таркибида ҳаракат олиб бораётган хорижлий ёлланма қотил ва террористларнинг сони тўғрисида маълумотлар келтирилган.

Тадқиқотчилар ҳисоб-китобига кўра, Сурия ва Ироқда террористлар сафида уруш олиб бориб, ноҳақ қон тўкаётган ўрта осиёликлар сони қуйидагича тақсимланган: 300 нафар қозоғистонлик, 500 нафари қирғизистонлик, 386 нафари тожикистонлик, 360 нафари турманистонлик ва 500 нафари ўзбекистонликдир.
“Қатнашчиларнинг оила аъзолари ва яқин танишлари радикализация жараёнида ҳал қилувчи омил бўлмоқда”, - дея маълум қилишди Soufan Group консультантлари.

Top