14:00 / 11.12.2015
2371

Қирғизистонда ШҲТ давлатлари машғулотларига тайёргарлик бўйича музокаралар кетмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мудофаа идоралари ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди Қирғизистонда бугун, 11 декабрь куни бошланди. РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, кун тартибидаги асосий масала “Тинчлик миссияси-2016” халқаро аксилтеррор ўқувларига тайёргарлик кўришдир.Қирғизистон қуролли кучлари ҳарбий тайёргарлик маркази базасида штаб музокаралари бошлаб юборилди. Музокараларда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой ва Тожикистон вакиллари иштирок этмоқда.Ўқувлар кейинги йили Қирғизистон ҳудудида ўтиши кутилмоқда.

Top