10:58 / 11.12.2015
2506

Қозоғистон халқ ёзувчиси Абиш Кекилбаев оламдан ўтди

Қозоғистонлик давлат ва жамоат арбоби, Қозоғистон меҳнат қаҳрамони, халқ ёзувчиси, филолог, Ижтимоий фанлар академияси академиги, ал-Форобий номли Қозоқ миллий университети ва Л. Гумилёв номли Евросиё давлат университети фахрий профессори Абиш Кекилбаев оламдан ўтди.

Абиш Кекилбаев 1939 йилнинг 6 декабрида Манғишлоқ вилоятининг Ўнгди қишлоғида дунёга келди. 1962 йили Қозоқ давлат университетининг Филология факультетини тамомлади. Шундан сўнг турли давлат ташкилотларида ишлаб келди. Қатор газеталарда масъул лавозимларни эгаллаб келди.
Олий Кенгаш депутатлигига икки марта сайланди. 1995 йилга қадар Олий Кенгашга раислик қилди, сўнг Қозоғистон президентининг давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бора бошлади.

Умри давомида кўплаб асарлар яратиш билан бирга, қозоқ тилига жаҳон адабиётининг қатор мумтоз намуналарини ўгирди. Қозоғистон меҳнат қаҳрамони.

Top