21:27 / 11.12.2015
7252

Қозоғистоннинг собиқ бош вазири 10 йилга қамалди

Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Серик Ахметов суд қилинди ва 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

У хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш, пора олиш, ноқонуний фаолият кўрсатувчи корхоналар ташкил этилишида қатнашиш ва бошқаларнинг мулкини ўзлаштириш каби жиноятлар содир этганликда айбланган.

Маълумот учун, Серик Ахметов 2012 йилдан 2014 йилгача, юқорида қайд этилган жиноятлари учун ҳибсга олингунига қадар Қозоғистон бош вазири сифатида ишлаган.

Top