Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу: Европада АҚШнинг 200га яқин ядровий бомбаси бор
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу вазирликнинг ҳар йили ўтказиладиган кенгайтирилган таркибдаги мажлиси вақтида Болтиқ бўйи ва Шарқий Европа ҳудудидаги НАТО контингенти таркибидаги самолётлар ва аскарлар ҳажми ортганини маълум қилди.
Унинг айтишича, самолётлар сони 8 баробар, ҳарбийлар сони эса 13 баробар ортган.
"Фақат шу йилнинг ўзида Болтиқ бўйи давлатлари, Польша ва Руминия ҳудудида НАТО контингентининг самолётлари миқдори 8 баравар, аскарлар сони эса 13 баравар ортди", дейди Шойгу.
Унинг айтишича, Руминия ва Польшага жойлаштирилган бўлинмалар 300та танк ҳамда БМП ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан таъминланган.
"Бельгия, Италия, Германия, Голландия ва Туркия ҳудудида америкаликларнинг 200та ядровий авиабомбаси жойлаштирилган", дея қўшимча қилади Шойгу.