17:15 / 11.12.2015
3491

Ходорковский унга қўйилган айблар туфайли режаларини ўзгартирмоқчи эмас

Россиялик мухолиф сиёсатчи, ЮКОСнинг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский унга қўйилган айблар туфайли режаларини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кюлле Писпанен матбуот анжумани чоғида баёнот берди.

“Михаил Борисовичнинг халқаро қидирувга берилиши билан эрки чекланиб қолмайди – у эркин одам ва эркин дунёда яшамоқда”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Писпанен хонимнинг ишонтиришича, Ходорковский уни Россияга топширишларидан қўрқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Ходорковский Россия тергов қўмитаси томонидан Нефтеюганск ҳокимини ўлдиришда айбланмоқда.

Top