20:06 / 12.12.2015
3391

Ҳомсдаги теракт қурбонлари сони 22 нафарга етди

Суриянинг Ҳомс шаҳридаги Ал-Аҳли госпитали олдида амалга оширилган теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 22 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда шифохонадаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берган.

Бундан ташқари, портлаш туфайли жароҳат олган 70 нафардан зиёд киши шифохонага келтирилган.

"Биздаги маълумотларга кўра, ушбу теракт туфайли қурбон бўлганлар сони 22 нафарга етди. Шунингдек, 70лан зиёд киши теракт содир бўлган ҳудуддан оғир жароҳатлар олган ҳолда келтирилган. Биз уларга тез тиббий ёрдам кўрсатдик. Жароҳатланганлардан бир қисми бошқа шифохоналарга юборилди. Улардан кўпчиликнинг аҳволи оғир. Теракт ҳудудидан жароҳатланганлар олиб келиниши давом этмоқда. Портлашнинг иккинчи тўлқини туфайли кўпчилик жабрланган", дейди манба.

Бундан олдинроқ, Ҳомс шаҳридаги госпитал олдида машинага ўрнатилган порловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши туфайли камида 10 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Top