Спорт | 22:59 / 12.12.2015
2530
1 дақиқада ўқилади

УЕФА Евро-2016 турнирини ўтказиш орқали 1,95 млрд евро даромад қилади

УЕФА (Европа футбол уюшмалари иттифоқи) Францияда ўтказиладиган Евро-2016 мусобақаси орқали топадиган маблағ миқдори 1,95 миллиард еврони ташкил этади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар тарқатди.

УЕФА турнир ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотишдан 1 миллиард евро даромад қилади. Шунингдек, чипталар сотувидан 480 миллион, атрибутка ва бошқалар савдосидан 470 миллион евро келади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси миқдори 301 миллион евро. Шундан 27 миллион евро ғолибга берилади.

Ташкилот жами даромаднинг 625 миллион евросини турнирнинг ташкилий ишларига йўналтирган. 24 миллион евро маблағни турли дастурлар учун ажратади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш