Жаҳон | 01:21 / 13.12.2015
4290
1 дақиқада ўқилади

Анқарада Hurriyet газетаси таҳририяти биносини ўққа тутишди

Туркия пойтахти Анқарада Hurriyet газетаси таҳририяти биносига қуролли ҳужум бўлди, деб хабар бермоқда Cumhuriyet.

Маълум қилинишича, таҳририят биносининг деразасига қарата беш ёки олти марта ўқ узилган.

Полиция маълумотига кўра, ўқ бино ёнидаги автотураргоҳдан узилган. 

Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш