Жаҳон | 01:41 / 13.12.2015
4153
1 дақиқада ўқилади

Парижда иқлим масалалари бўйича янги келишув тасдиқланди

Праижда ўтаётган иқлим масалалари бўйича халқаро анжуман қатнашчилари янги келишувни тасдиқлашди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус маълум қилган.

Аввалроқ Фабиус агар иқлим масалалари бўйича келишувга эришилса, бу “тарихий бурилиш” бўлишини таъкидлаб ўтган эди.