22:01 / 13.12.2015
10284

Россия Туркия атташесини Эгей денгизидаги воқеа салбий оқибатларга олиб келишидан қаттиқ огоҳлантирди

Россия Мудофаа вазирлиги Туркиянинг ҳарбий атташесига Эгей денгизида Россиянинг қўриқлаш кемаси ва турк балиқ овловчи кемаси ўртасида юзага келган нохуш ҳолат юзасидан қаттиқ огоҳлантирди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Турк ҳарбий дипломатига расмий Анқаранинг Сурияда халқаро террорчиликка қарши курашиш бўйича вазифаларни бажараётган Россия ҳарбий контингентига нисбатан онгсиз ҳаракатлари салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан қаттиқ огоҳлантирди”, дейилмоқда хабарда.

“Турк томонининг Россиянинг “Сметливый” қўриқчи кемасига нисбатан навбатдаги иғвогар ҳаракатлари борасида чуқур хавотирлаши етказилди. Қўриқчи кема “Гечицилер Балиқчилик” турк кемаси билан тўқнашиб кетмаслик учун турк кемасига хавфсиз масофадан огоҳлантирувчи ўқ узган”, деб айтилмоқда хабарда.

Аввалроқ Россия мудофаа вазири ўрнибосари Анатолий Антонов Эгей денгизидаги ҳолат юзасидан Туркиянинг Россиядаги элчихонаси ҳарбий атташесини чақиртиргани маълум қилинганди.

Top