18:08 / 14.12.2015
2558

Brent нефти нархи 2008 йилдаги минимум қийматига тушиб кетди

Brent нефти нархи ICE Futures биржасида 2 фоизга пасайиб, 36,98 долларни ташкил қилди ва 2008 йил декабрда қайд қилинган 37 доллар қийматдан тушиб кетди.

WTI нефти 1,5 фоизга пасайиб, 34,94 долларни ташкил қилди ва 2009 йил февралда қайд қилинган 35 доллар қийматдан тушиб кетди.

Нефть нархи пасайиши 4 декабрда бўлиб ўтган ОПЕК мажлисидан кейин тезлашиб кетди. Йиғилиш натижаларига кўра нефть қазиб олиш квотасини кўтармаслик ва уни кунига 30 млн баррель даражасида сақлаб қолишга қарор қилинганди.

Россия рубли ҳам нефть нархи пасайиши ортида арзонлашмоқда. Бир доллар нархи 70,785 рублни ташкил қилди ва 38 тийинга ошди, евро эса 77,736 рублни ташкил қилди ва 54 тийинга ошди.

Top