12:49 / 14.12.2015
5727

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2780 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2015 йил 15 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2780 сўм 5 тийин этиб белгиланди. Бу 10 декабрдаги курсга нисбатан 14 сўм 85 тийинга кўп.

Маълумот учун, Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет 11 ҳафтадан бери камида 14 сўмга қимматламоқда. Бунгача курс 4—6 сўм атрофида юқорилаб бораётган эди.

10 декабрдан эътиборан 1 евро қиймати 3049 сўм 63 тийин (10 декабрдаги курсга нисбатан 76 сўм 13 тийин қиммат — Евроиттифоқ валютасининг сўмга нисбатан курси ўтган ҳафта 45,62 сўмга ўсган эди), 1 Россия рубли эса 40 сўм 19 тийин (10 декабрдаги курсга нисбатан 29 тийин қиммат) этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top