19:02 / 14.12.2015
2816

Panasonic роботлари помидор йиғиб олишни ўрганишяпти

Panasonic компанияси ўзи мустақил равишда помидор терадиган робот прототипини намойиш қилди. Компания лойиҳаси ҳақида пресс-релизда маълум қилинган.

Лойижа роботнинг “кўз”лари асосий роль ўйнайди, чунки улар етилган сабзавотларни аниқлашга мослаштирилган. Шу боис у сабзавотларнинг рангига қараб уларнинг пишганлиги ёки ҳали пишмаганлигини аниқлайди. Агар помидор пишган бўлса, робот уни эҳтиёткорлик билан узиб, саватга жойлайди. Тўлиб қолган саватни робот махсус сенсор ёрдамида билади ва уни бўшига алмаштиради.

Айни дамда Panasonic роботлари бир кўчатдан сабзавотни йиғиб олишга 20 сония вақт сарфламоқда. Компания муҳандислари бу вақтни 6 сониягача камайтиришни режалаштирмоқда.

Top