Жаҳон | 22:12 / 14.12.2015
4940
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда доллар қиймати яна қимматлашди

Қозоғистон фонд биржасидаги қимматли қоғозлар савдоси якунига кўра, бир АҚШ доллари 331,33 тенге қийматида баҳоланди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.

Тенгенинг заифлашувига сабаб нефть нархининг тушиб кетганида, деб изоҳланмоқда.

Нефтнинг Brent маркасининг бир баррели 38 долларгача тушиб кетди.
Валюта айирбошлашда эса 1 АҚШ доллари 334 тенге деб баҳоланмоқда.