19:19 / 14.12.2015
3208

УЕФА "Локомотив" ва "Фенербаҳче" ўйинлари бетараф майдонга кўчирилмаслигини маълум қилди

Европа лигасининг 1/16 финал босқичига қуръа ташлангач, Россиянинг "Локомотив" клуби Туркиянинг "Фенербаҳче"га жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Россия ва Туркия давлатлари ўртасида сиёсий вазият таранглашганига қарамасдан, "Локомотив" ва "Фенербаҳче" ўйинлари белгиланган кунларда Москва ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизматига асосланган ҳолда "Р-Спорт" нашри хабар қилди.

Хабарда бу ўйинлар вақтида барча хавфсизлик чоралари кўрилиши маълум қилинган.

"Темирйўлчилар" дастлаб 16 февраль куни Истанбулда сафар ўйинини ўтказишади, 25 февраль куни Москвадаги "Черкизово" стадионида жавоб ўйини ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.
Россия томони бу давони тан олмаган.

Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режим тўхташини маълум қилган.

Икки давлат ўртасида авиалоқалар қатъий назорат остида амалга оширилмоқда.

Ҳукумат россияликларга Туркияга ташриф буюрмасликни тавсия қилган.

Россиянинг барча жамоалари ҳар йили Туркияда ўтказиб келинган қишки йиғинларини бекор қилган.

Россиялик мутахассис: Европа Лигасида "Локомотив" Туркия жамоасига қарши ўйнаши олди олиниши керак эди

"Локомотив" футболчиси: Бу босқичда Туркия жамоаси рақиб бўлишини истамагандим

Top