20:02 / 14.12.2015
57894

Юлдуз Усмонованинг туғилган кунидан суратлар

12 декабрь куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўзининг 52 ёшини нишонлади. Шу муносабат билан ўтказилган кечада кўплаб хонанда, актёр, шоу-бизнес вакиллари, шунингдек, Юлдуз Усмонованинг яқин танишлари иштирок этишди. Улар қаторида Ғуломжон Ёқубов, Рашид Ҳолиқов, Илҳом Фармонов, Сардор Раҳимхон, Жаҳонгир Позилжонов, Обид Асомов, Мавлуда Асалхўжаева, Абдулла Қурбонов, Шукурулло Исроилов, Ҳалимахон, шунингдек, Нилуфар Усмонова ва бошқа кўплаб таниқли меҳмонлар бор. 

Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1963 йил 12 декабрь куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Ҳозирга қадар хонанда 600 дан ортиқ қўшиқлар яратган. 

Top