10:08 / 15.12.2015
5387

Энг арзон нефть нархи деярли 20 долларгача тушиб кетди

Нефтнинг арзон турлари нархи деярли 20 долларгача тушиб кетди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.

Мексика нефти нархи 11 йиллик минимум қийматигача тушиб кетди ва 28 доллардан камроқ нархга баҳоланмоқда. Бу нефть тури нархи 18 ой ичида 73 фоизга арзонлашиб кетди.

Ироқ нефти Осиёда 25 доллардан сотилмоқда. Канаданинг ғарбий қисмида баъзи нефть қазиб олувчилар ўз нефтини 22 доллардан пастроқ нархда сотмоқда.

“Нефть қазиб олишнинг учдан бири бу нархларда иқтисодий жиҳатдан фойдасиз ҳисобланади”, деб айтди KBC етакчи маслаҳатчиси Эҳсон Ул-Ҳақ.

Нефть нархи жаҳондаги талабнинг таклифдан ортиқлиги сабабли 2009 йилдаги жаҳон молиявий инқирози пайтидаги даражагача тушиб кетди.

Аввалроқ Россия молия вазири Антон Силуанов 2016 йилда нефть нархи 30 долларгача тушиб кетиши эҳтимоли борлигини айтиб ўтганди.

Top