17:17 / 15.12.2015
2498

Қирғизистон ШҲТ тараққиёт банки ва тараққий жамғармасининг тезроқ ишга туширилишини сўрамоқда

Қирғизистон ШҲТ тараққиёт банки ва тараққий жамғармасининг тезроқ ишга туширилишини сўрамоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Темир Сариев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари раҳбарлари Кенгаши йиғилиши чоғида баёнот берди.

“Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2016 йили 15 йиллигини нишонлайди; у минтақада барқарор ривожланишни мустаҳкамлашга мустаҳкам ҳисса қўшмоқда. Аммо, таъкидлаш керак, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги кўп томолама иқтисодий келишувлардаги улкан салоҳият ҳанузгача ишга туширилмаган.

Лойиҳавий фаолиятга молиявий кўмак шакллари алоҳида ШҲТ банки ва ШҲТ жамғармаси шаклида ажратиб кўрсатилган. Бу институтлар ҳақида биз узоқ муддатдан бери гапирмоқдамиз”, - деди Темир Сариев.

Top