22:30 / 15.12.2015
4428

Қирол итини ҳақоратлагани учун таиландлик 37 йилга қамалиши мумкин

Таиланд фуқаросига ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мамлакат қироли ва унинг жониворини кулгига олгани уун 37 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.

“Олтинчи декабрь куни унинг саҳифасида қирол ити ҳақида гапирилган учта сурат пайдо бўлган”, — деди айбланувчининг адвокати Павини Чумсри.

27 ёшли Таиланд фуқароси Танакорн Сирипайбунга бир қатор бошқа айбловлар ҳам қўйилган бўлиб, жумладан, у қайта ишланган қирол суратининг остида “менга ёқди” белгисини қўйиб, суратни дўстлари билан ўртоқлашганлиги, мамлакатда порахўрликнинг авж олганлигини акс эттирувчи чизмани чизиб тармоққа чиқарганлиги каби жиноятларни содир этганлиги таъкидланмоқда.

Top