21:19 / 15.12.2015
2747

Тожикистонда илк марта миллион тонна кўмир қазиб олинди

Йил бошидан 12 декабрга қадар Тожикистонда миллион тонна кўмир қазиб олинди. Бу ҳақда Республика саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълум қилган.

Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичига қараганда 130 минг тоннага кўпдир. Вазирликда қайд этилишича, айни пайтда республикада ҳар куни 3 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилмоқда.

Кўмир қазиб олиш корхоналарида ўтган йилда 153 минг тонна кўмир ортиб қолган. Вазирликнинг маълум қилишича, айни вақтда республикада 208 та корхона кўмирдан ёқилғи сифатида фойдаланади.

Top