10:00 / 15.12.2015
5618

Хитой ШҲТ доирасида эркин савдо зонасини яратишни таклиф қилмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташкилот доирасида эркин савдо зонасини яратиш масаласини кўриб чиқишади. Бу ҳақда ШҲТ давлатлари ҳукуматлари раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян баёнот берди.

“Ҳозиргина қисқартилиган таркибдаги йиғилишда биз савдо ва иқтисодиёт вазирларига ШҲТ доирасида эркин савдо зонасини яратиш борасида конкрет чора-тадбирлар ишлаб чиқилишига кўрсатма беришга келишиб олдик. Бу ШҲТ доирасидаги савдони ривожлантиришга қулай шарт-шароилар яратиб беришга қаратилган чорадир”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

ШҲТ доирасида аъзо давлатлар ўртасидаги савдо жараёнини енгиллаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ аллақачон яратилган. Эндиликда унинг фаолият доирасини янада кенгайтириб, савдо зонасини яратиш режалаштирилмоқда.

Top