08:26 / 16.12.2015
4694

БМТнинг янги бош котиби аёл киши бўлиши мумкин

Бирлашган миллатлар ташкилотининг янги бош котибини аниқлаш учун сайловолди кампанияси бошланди.

БМТнинг амалдаги бош котиби, Жанубий Кореянинг собиқ ташқи ишлар вазири Пан Ги Мун 2016 йил охирида ўзининг иккинчи муддатини якунлайди ва лавозимини тарк этади.
Ҳар сафар дунёнинг турли ҳудудлари вакилларини сайлаш анъанасига кўра, БМТнинг янги бош котиби Шарқи Европа вакили бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, номзодлар рўйхати БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибидаги 15 мамлакат вакиллари (шулардан бештаси Хитой, Россия, Буюк Британия, Франция ва АҚШ вето қўйиш ҳуқуқига эга) иштирокида, ёпиқ эшиклар ортида расмийлаштиради.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг амалдаги президенти, АҚШ элчсиси Саманта Пауэр ва Бош Ассаблеянинг президенти даниялик Могенс Люккетофт БМТ аъзоларига бу жараённинг шаффофлигини таъминловчи таклиф билан мурожаат қилишган.

Бундан ташқари, дипломатлар бу сайловда ғолиб бўлиш учун аёл номзодлар ҳам тенг имкониятларга эга бўлишини таъминлаш имкониятларини кўриб чиқиш таклифи киритилган. Қайд этиш керакки, ташкилот ташкил этилган 1945 йилдан буён фақат эркак номзодлар сайланиб келинади.

Номзодлар юқори даражадаги ташкилотчилик қобилияти, халқаро муносабатлар соҳадаги улкан тажриба ҳамда одамлар билан муносабатлардаги устомонлик хислатларига эга бўлишлари керак ҳисобланади.

Top