16:55 / 16.12.2015
3416

Independent: Малала Юсуфзой ҳам Трампни мусулмонларга қарши маломатлари учун қаттиқ қоралади

Покистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Малала Юсуфзой АҚШ сиёсатчиси Дональд Трампнинг мамлакат ҳудудига мусулмонларнинг киришини тақиқлаш бўйича берган баёнотини қоралаб чиқди ва бундай изоҳлар террорчиликнинг янада радикаллашига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда The Indepedent нашри хабар тарқатмоқда.

18 ёшли Нобель мукофоти соҳиби Трампнинг сўзларидан ғазабланганлар гуруҳига қўшилди. Улар Трампнинг сўзларини «фожиали» ва «ўта жирканч» ҳолат, дея баҳолашмоқда. Юсуфзойнинг сўзларига кўра, АҚШдаги республикачилар партияси ғояси ўзгаларни камситиш устига қурилган. У партияни таҳдидлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
«Агар сиз терроризмга чек қўйиш ниятида бўлсангиз, бунда барча мусулмонларни айблашни бас қилинг. Чунки улар буни тўхтата олмаслиги мумкин. Бу фақатгина янги террорчилар пайдо бўлишига олиб келади», — дея таъкидлаб ўтган ҳуқуқ ҳимоячиси.

Қизнинг отаси Зиёвуддин Юсуфзой ҳам фарзандини қўллаб-қувватламоқда. Унинг фикрича, америкаликларнинг ўзи Трампга қарши ҳеч қандай чиқиш қилишмаяпти. Уларнинг террорчиликка қарши курашиш тизими ишлаётгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN сиёсий шарҳловчиси Дональд Трампни Гитлерга қиёслаганди.

Top