Жаҳон | 17:37 / 16.12.2015
3584
1 дақиқада ўқилади

Ироқда қуролланган жангарилар 26 нафар Қатар фуқаросини гаровга олди

Ироқда қуролланган бир гуруҳ жангарилар 26 нафар қатарликни гаровга олди, дея хабар бермоқда Reuters. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берган.

Қайд этилишича, бу одамлар Саудия Арабистони чегарасидан унча узоқ бўлмаган жойда ўғирлаб кетилган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳақида маълум қилинганича йўқ.