15:19 / 16.12.2015
6238

Қирғизистонлик бола шприцда ишлайдиган экскаватор яратди

Қирғизистоннинг Тўқтагул тумани (Жалолобод вилояти) Тўлук қишлоғида яшовчи 7 ёшли Қалисбек ўғли Барчинбек ёғоч бўлаклари ва тиббиёт шприцлари ёрдамида экскаватор моделини яратди. Бу ҳақда “Новости-Казахстан” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Отаси Қалисбек Осмоновнинг сўзларига қараганда, бола икки ҳафта муқаддам телевизор орқали ёш техниклар ҳақидаги кўрсатувни томоша қилиб, сўнг бу машинани ясаган.
“У ҳар доим техникага яқин эди, акаси билан доим бирор нима ясаб ўтиради. Хитойликлар Кемин-Додҳо линиясини қурганларида у экскаваторларни синчиклаб ўрганган эди”, - деди Осмонов.

Унинг таъкидлашича, Барчинбек қишлоқ халқига ёрдам бериш учун ҳақиқий экскаватор қуришни орзу қилмоқда.

Top