Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлари ҳукумат раҳбарлари учрашуви бошланди. Ташкилотга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киради. Ташкилотда Афғонистон, Беларусь, Ҳиндистон, Мўғилистон, Эрон ва Покистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.
Учрашувда Ўзбекистондан бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашгандан кейин Интернетни бошқариш бўйича иккинчи бутунжаҳон анжуманини очишади.
Анжуманда киберхавфсизлик, интернет-инновациялар ва савдонинг ривожланиши масалалари муҳокама қилинади.